MCJ "Claire" + 375 17 510-63-11 , + 375 17 510-63-23, 375 17 505-50-24

MCJ "Claire"

+ 375 17 510-63-11

Магнитотерапия

Радиус-Магнит

Аппарати маҳаллий, импорт ўринин босувчи, микропроцессорли бошқарув ва хусусий дастурий таъминотига эга буўлганмедицина техникасининг замонавий маҳсулоти ҳисобланади.

Магнитотерапия

Магнит майдонларнинг физиологик ва даволовчи таъсири асосида фундаментал физик қонунлар ётади. ММ ни инсон организми тўқималарига таъсири жараёнида, ионлашган ҳолатдаги биологик макромолекулалар оринетацияси ўзгариши, ҳамда организм сув тизимининг физик-кимёвий хусусиятлари ўзгариши натижасида уларда элетр токлари вужудга келади. Биокимёвий ва биофизик жараёнлари тезлиги силжиш вужудга келади. Хужайравий ва цитоплазмавий мембраналарнинг асосини ташкил этувчи суюқ кристалларнинг магнит қайта ориентацияси, ушбу мембраналар ва хужайранинг специфик функцияларининг ўтказувчанлигига таъсир кўрсатади. Магнит майдон унинг кучланиш линияларини кесиб ўтувчи (Холл эффекти) ўтказгичларда электр токларининг йўналишига сабаб бўлади (э.д.с. индукция). Э.д.с. индукция ўтказгични ПММ да ҳаракат қилишида вужудга келади, ҳамда ПеММ ва ИММ таъсири остида ўтказгичларда бўлган ҳолларда.

Организмнинг суюқ муҳити юқори электрўтказувчанлик хусусиятига эга. Уларда э.д.с индукция ҳаракати ташқи магнит майдон таъсри остида вужудга келади. Кучсиз электр токлари, ҳаракатланаётган биологик суюқликларда ПММ таъсири остида вужудга келади (қон юрадиган томирлардаги қон, лимфа), ПеММ ва ИММ таъсири остида эса тинч турган биологик суюқликларда вужудга келади ва кўп ҳолларда магнит майдонларнинг даволаш эффектини белгилаб беради. Магнит майдонларининг биотроп таъсирини аниқлаб берувчи бошқа физик кўриниш бу Лоренц магнитомеханик эффекти деб номланади. Унинг моҳияти шунда-ки магнит майдон ва ҳаракатланувчи электр қувватининг механик кучи ўзаро таъсири (тортиш ёки итариш) вужудга келади. Электр қувватининг ҳаракат йўналишига қараб у магнит майдондан ё тортилади, ёки итарилади. Магнитомеханик ўзаро алоқа ҳаракатланаётган электр зарядининг хусусий магнит майдони мавжуд бўлган вазиятда вужудга келади. Бу физик ҳодиса механик кучларнинг пайдо бўлиши ҳисобига тирик организм даражасида амалга ошади, элементар ва биоэлектрик жараёнлар кечаётган барча даражадаги структуравий-функционал ўзгаришларга сабаб бўлади (атомар даражада, молекуляр, субхужайравий, тўқимавий).

Магнит майдон таъсири остида митохондрияларда нафас ферментлари (цитохромалар) занжири бўйича электрон ҳаракати тезлашади, ўз навбатида бу хужайра ичида АТФнинг йиғилиши ва оксидланиш жараёнини тезлашишига олиб келади. Бунда рақобатдош кимёвий реакцияларни сустлашиши механизми ҳисобига гликолиз секинлашади, тўқималарнинг ишқорланиши вужудга келади. Ишқорланиш реакцияси яллиғланиш жараёнини тўхтатади. Магнитомеханик эффект электрофаол тўқималар ва хужайралар даражасида амалга оширилади: нейронлар ва нерв толалар, марказий ва периферик асаб тизими структураларида, кўндаланг-йўл-йўл ва силлиқ типдаги мушаклар тўқимасида. Ташқи магнит майдон таъсири остида деполяризация ва реполяризация кучсиз биотокларининг моддий тарқатувчиси сифатида асаблар ва мушаклар хужайралари мембранасида асл ҳолатига қайтадиган структуравий ўзгаришлар вужудга келади. Улар биомагнит майдон манбаси ҳисобланади (понденмотор эффект). Бунда мембрана ўтказувчанилигининг ўзгариши, хужайравий мембранада белгиланган, ферментлар орқали катализация қилинадиган кўпгина биокимёвий реакцияларнинг ҳаракати ва тезлиги кузатилади. Бош мия қобиғи ва қобиқ ости марказлари нейронлари фаолиятида (гипоталамус, таламус), кўпроқ тормозлашган реакциялар билан шаклланган устуннинг ретикуляр формациясида, нейронларнинг ретикуляр формацияси фаоллиги сустлашишида, гипоталамуснинг парасимпатик бўлимларининг стимуляцияси ва МНС нинг адренергик фаоллигини тўхтатишда аниқ ўзгаришлар вужудга келади. Асаб тизимининг периферик бўлими турли ҳилдаги сезувчан қопловчи тўқималар рецепторлари қўзғалишининг кўпайишига, айниқса оғриқ рецепторларига магнитотерапевтик таъсирига жавоб беради. Магнит майдонларнинг даволовчи таъсир компонентларига эришиш учун магнитотерапия курси узоқ муддатли бўлиши керак. Курс давомидаги ҳар бир кейинги муолажа эришилган натижаларни мустаҳкамлайди ва оширади. 8-12 муолажадан иборат курсдан олинган даволаниш самараси турғун бўлади ва узоқ муддат сақланади (3-6 ойгача). Магнитотерапия физик даволашнинг энг авайловчи ва енгил ўтувчи методларидан бири ҳисобланади. Сезиларли суъектив хис қилишлар, марказий гемодинамика ҳаракати, иссиқлик таъсирига сабаб бўлмасдан, магнитотерапия ёши ўтган ва кекса беморларда, оғир соматик патология билан оғриган болаларда кенг қўлланлиши мумкин.

Магнитотерапия табий ва инсон организми моҳиятига яқин, ўша ҳомиладорликдан бошлаб келаётган табий мҳитга жуда яқин. Магнит майдонлар даволаш жараёнида бошқа физик омиллар билан яхши мослашади ва уйғунлашади. Бу омилларнинг қатор ҳолатларда таъсири кучаяди (лазерли нурланиш, ультратовуш, доривор элеткрофорез, импульс токлари). Паст частотали магнит майдон билан таъсир этиш кўпгина беморларда қандайдир хис қилишлар ва бошқа реакциялар кузатилмайди. Шунинг учун дозалаш муолажани дақиқаларда давомийлиги ва индукциянинг миллитеслардаги (мТл) ўлчамини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.

Қўлланилиши мумкин бўлмаган ҳолатлар: ММ таъсрини индивидуал кўтара олмаслик, қон кетишига мойиллик, брадикардия, III даражали юракғқон томир етишмовчилиги, III даражали гипертония касаллиги, гипотоник типидаги томир дистонияси, ўткир йирингли касаллилклар, хавфли ўсимталар, ҳомиладорлик, қонниг тизимли касалликлари, алкоголли интоксикация.


Mahsulotlar

Bosh sahifa » Mahsulotlar » Магнитотерапия

Kontaktlar

223051

Беларусь, Минск тумани, д. Колодищи,

Минская кўчаси, 5-450

BY60OLMP30121000098890000933

+ 375 17 510-63-11

+ 375 17 510-63-23

+ 375 17 505-50-24

+ 375 17 508-30-91

radius@radius.by
radius.by@gmail.com

+375 44 777-87-50 Viber

Copyright © KLER Ltd. - All rights reserved.