ООО «КЛЭР» + 375 17 510-63-11 , + 375 17 510-63-23

Контакты

Амплипульстерапия

Амплипульстерапия – электродаволаш методи ҳисобланади, унда беморга ўзгарувчан синусоидал модуллашган кичик кучдаги ток орқали таъсир кўрсатилади.

Амплипульстерапия учун 2000-10000 Гц частотали ўзгапрувчан синусоидал токлар қўлланилади, паст частотали томир тизими ва асаб-мушак тизимига қўзғатувчи таъсирга эга бўлган токлардан фарқли равишда юқори частотали ток тери томонидан қаршиликка учрамайди, тўқимага чуқур сингади тери рецепторларига сезирли қўзғатувчи таъсир кўрсатмайди. У беморлар томонидан яхши қабул қилинади, чуқур жойлашган тўқималарга қўзғатувчи таъсирга эга. Маҳсулот алмашинувининг кучли кечиши натижасида оғриқ чақирувчи сабаблардан бири - патологик ўчоқда шишланиш камаяди. Оғриқнинг тўхташи қон-томирлардаги спазм (қисилишнинг) камайишига олиб келади, улар кенгайиб тўқималарнинг озиқланиши яхшиланади. Бош мия, асаб ва мушаклар фаолияти натижасида вужудга келадиган, ва синусоидал модуллашган токлар билан кучайтириладиган организмнинг шахсий биотоклари билан синхрон тарзда ҳаракатланиши натижасида, биз тўқима ва органлар нормал фаолиятини қайта тиклаймиз. Алаптация кўринишлари олдини олиш, қўзғатувчи жараёнга жалб этиладиган тўқималар дипазонини кенгайтириш ва даволаш самарадорлигини олдини олиш мақсадида икки турли ҳил модуллашган частотатани аламаштириб қўлланади.

Бунда улардан бири ўзгармайди – 150 Гц, иккинчиси эса 1-5 сония орасида 10 -150 Гц орасида регуляция қилинади. Шу жумладан, паузалар билан модуллашаган тебранишлар алмашинуви, ҳамда модуллашган ва модуллашмаган тебранишлар қўлланилади.Аниқ оғриқ қолдирувчи эффект, асаб тизимининг марказий ва периферик бўлимлари функционал ҳоалитининг яхшиланиши, периферик қон айланиши ва тўқималар трофикасининг яхшиланиши синусоидал модуллашган токларни қўллашни асосий кўрсатикчларини белгилаб беради. Уларни периферик қон айланиши бузилиши билан кечувчи касаллилкларда, нерв-мушак аппаратининг функционал ҳолати, тўқималар трофикаси, сурункали яллиғланиш жараёнлари (турли ҳил кўринишжаги радикулитлар, томир-вегетатив бузилишилар, невралигя, невритлар, плекситлар, таянч ҳаракат аппарати шикастланиши асоратлари, тўқималар трофикаси бузилиши, шу жумладан орқа мия шикастланишида, ўткир ва сурункали гинекологик касалликларда) қўлланилади. Токларнинг ҳаракатни қўзғатувчи имконитялари борлиги, уларни кўндаланг-йўл йўл мушакларни электростимуляцияси, шу жумладан нафас олиш стимуляцияси, ошқозон-ичак тракти, буйракнинг тўлқинсимон керилиш ёки сиқилиш ҳаракатларида қўллаш имкониятини беради. Қўзғатиш ва ёқимсиз ҳис қилишларнинг йўқлиги сабабли бу метод болаларда кўп қўлланилади.

Амплипульстерапия қўлланилишига оид кўрсатмалар: оғриқ ва рефлектор-тоник синдроми билан кечувчи периферик асаб тизими касаллилклари ва шикастланиши; асаб тизимининг нейтрофик ва томир бузилиши билан кечувчи вегетатив бўлими касаллилкари; асаб тизимининг марказий, периферик ва аралашган парезлар ва фалажлар кўринишидаги ҳаракат бузилишлари касаллилклари; I-II даражали гипертония касаллиги; ИБС; қўл-оёқ томирлари атеросклеротик облитерацияси; сурункали лимфостаз, овқат хазм қилиш органлари касалликлари (секретор етишмовчилик билан кечувчи сурункали гастрит, ошқозон ва ўн икки бармоқли ичак ўткир даври ва тўлиқ бўлмаган ремиссия дарвридаги яра касаллиги, рефлюксоэзофагит, сафро чиқариш йўлларининг гипотоник ва гипертоник бузилишлари ва желчный пузырь касалликлари), экзоген-конституционал характерли ёғ аламашув бузилишлариқандли диабет, нафас олиш органлари касаллилклари (сурункали пневмониянинг узоқ давомли зўрайишлари, срункали бронхит ва ўткир даврда бўлмаган бронхоэктазлар, енгил ва ўрта оғир даражадаги бронхиал астма); мнимал ва ўрта даражада актив бўлган рематоид артрит, артрозлар, периартритлар, аёллар жинсий органлари сурункали яллиғланиш касаллилклари; функционал характердаги эркаклар импотенцияси; сурункали простатит, цисталгия, болаларда тунда сийдик ушлаб тура олмаслик, буйрак тош касаллиги (буйракдан тошларни ҳайдаш мақсадида), кўзнинг олди ва орқа бўлимларидаги яллиғланиш ва дистрофик касалликлари. Синусоидал модуллашган токларни тўқималарга чуқур сингишини ҳисобга олган ҳолда, бунда ёқимсиз ғислар ва куйишларсиз, шиллиқ қаватларга таъсир қилишда амплипульстерапияни (диадинамотерапиядан олдин) педиатрия амалиётида қўллашга афзалроқ деб ҳисобланади.

© 1994 - 2024
Site development - dizart.by