ООО «КЛЭР» + 375 17 510-63-11 , + 375 17 510-63-23

Контакты

Elektrostymulacje

Электростимуляция – маълум орган ва тизимларни фаолиятини ошириш ва қўзғатиш мақсадида электр токининг қўлланилиши ҳисобланади. Кўп ҳолларда ҳар қандай электроток таъсирини белгилаш учун “электростимуляция” сўзи нотўғри ишлатилади. Адекват методика ва парметрларни қўллаш орқали кўп органлар ва тизимларни электр токи билан стимуляция қилиш мумкинлигига қарамасдан, амалиётда юракни электростимуляция қилиш кенг кўламда қўлланилади, ҳаракат нерв ва мушакларни электростимуляция қилишга доир медицинада махсус бўлим мавжуд.

Электростимуляция учун импульсларнинг турли ҳил кўринишдаги (тўғрибурчакли, экспоненциал, яримсинусоидал), турли давомдаги (1 дан 300 мс) ва уларнинг интенсивлиги 50 мА бўлган турли давом ва частотадаги доимий импульс токлар ишлатилади. Шунингдек бу мақсадларда 80 мА кучдаги, 2000 ва 5000 Гц частотали ўзгарувчан синусоидал модуллашган токлар ҳам ишлатилади.

Тўқималарнинг яримўтказувчан мембраналарида тез ёқилиши ва узилиши пайтларида импульс токининг тўқималар орқали ўтишида, шу жумладан хужайра қобиқларида, тўсатдан бир ҳил зарарланган ионлар йиғиндиси вужудга келади. Бу хужайра коллоидларини қайтариш имкони бўлган ўзгаришларига сабаб бўлади ва хужайрани қўзғатилган ҳолатга олиб келади, хусусан ҳаракат ҳолатига, агар таъсир ҳаракат нерви ёки мушагига қаратилган бўлса. Мушак элементларини стимуляция қилиш қон айланиши ва лимфоток ка ижобий таъсир кўрсатади. Ҳаракатли қўзғатиш қўзғатилаётган мушакларга қон оқимининг кучайишига, алмашиниш жараёнлари интесификациясига, нуклеин кислоталар синтезига олиб келади, шу жумладан РНК. Қон таркибида соматотроп гормони, иммунореактив инсулин ва С-пептидни кўпайишига олиб келади.

Профилактик мақсадда электростимуляция мушаклар озиқланиши ва яшаш фаолиятини қўллаб туриш мақсадида фойдаланилади, унинг бошқа сабаблар натижасида гипокенизияси ва мажбурий иммобилизацияда атрофиясини олдини олади, ҳамда опрециядан кейинги флемботромбозларини олдини олши мақсадида фойдаланилади. Даволаш мақсадида электростимуляция кўпроқ шикастланган ҳаракат нервини қайта тиклашда фойдаланилади, парез ва фалажликларда, невритлар натижасида мимик мушакларда, ҳамда спастик фалажликда. Шуни айтиб ўтиш лозимки, сўнгги пайтларда электростимуляция кўпроқ ички органлар ва тизимлар касаллилкларида фаолиятини нормаллаш мақсадида қўлланилмоқда: рефлюкс-эзофагитда, сафрочиқариш йўллари гипотоник дискенизиясида ичакнинг атоник ич қотишларда ва операциялардан кейинги мотор фаолиятини қайта тиклаш ва бошқаларда.

Ниламид ва баъзи анестетикларни белгилаш (новокаин, анестезин, анальгин) нервларни тери орқали электростимуляция қилиш даволаш самарасини оширади.

Импульс электр токлари, мушакларни қисқартириб ва қўзғатувчи ҳаракатни вужудга келтириб, бир вақтнинг ўзида қон ва лимфа айланишни, ҳамда ишлаётган мушакларни энергетик таъминлашга қаратилган трофик алмашинув жараёналарини рефлектор равишда кучайтиради, нерв тўқималарига антипарабиотик таъсир кўрсатади. Уларда пластик жараёнлар, нуклеин кислоталар синтези фаоллашади.

Периферик парезлари бўлган беморларда электростимуляция мушак атрофисини олдини олишга хисса қўшади, қисқариш имкониятини оширади, мушак тонуси, нерв устунларини ўтказувчанлиги ва нерв-мушак аппаратини электроқўзғалувчанлигин яхшилайди, функционал асинапсия ҳудудида сегментар мтонейронлар секинланишини камайтиради, шу билан бирга, ҳаракат бузилишлари даражасини камайтиршга, ҳаракат хажмларини қайта тиклашга ёрдам беради. Беморлардаги марказий парезларнинг енгиллаштирувчи ва секинлаштирувчи дисбалансини олдини олишда электростимуляция ҳаракат фаолияти даражасини оширади, мушак-анатгонистларнинг реципрок алоқалари ва қисқариш имкониятларини қисман қайта тиклайди, янги динамик стереотипни шакллантиради, шикастланиш ўчоғи атрофидаги функционал фаолиятсиз нейронларни активлаштиради, ҳаракат ҳажмларининг ортишига ва мувофиқлаштиришнинг яхшиланишига хизмат қилади.

Ички органлар мушак элементлари функцияларини стимуляция қилиш уларнинг фаолияти ва уларни регуляция қиладиган ва ўзаро алоқа қиладиган тизимлар фаолиятини яхшилашга олиб келади. Бу функционал характердаги мавжуд бўлган патологик жараёнларни камайтиришга ёки йўқотишга ёрдам беради. Шунингдек, элеткростимуляция сфинктерларнинг кучсизланган функцияларнинг яхшилашга олиб келади, органнинг секретор ва мотор фаолиятини яхшилайди.

Электростимуляцияни қўллашга оид кўрсатмалар: марказий ва периферик асаб тизимининг касаллик ва шикастланиш асоратлари натижасида вужудга келган ҳаракат бузилишлар (парезлар, фалажликлар), ошқозон, ичак, сафро чиқариш йўллари, қовуқ, буйрак ҳаракат функицялари бузилишлари бачадон ва унинг қуйруқлари, импотенция; мушакларни периферик артериал ва веноз қон айланиши яхшилаш мақсадида стимуляция қилиш; нафас олишни яхшилаш мақсадида диафрагмалар ва олди қорин деворчалари мушакларни стимуляция қилиш; спортчиларда мушак массасини катталаштириш ва мустаҳкамлаш; сколиоз ва бошқалар.

© 1994 - 2024
Site development - dizart.by