Интерференцтерапия – паст частотали (1-100 Гц) “тебраниш”лардан даволаш мақсадида фойдаланиш ҳисобланиб, уларнинг частотаси муолажа давомида доимий бўлиши ёки вақти вақти билан танланган чегарада ўзгариб туриши мумкин. “Уриш” ўзида токнинг ўрта частотали тебранишлар сериясини акс этиб, организм тўқимаси ичида частотаси фарқ қиладиган икки мустақил занжир орқали тана сиртида олиб бориладиган икки бошланғич ўрта частотали токларнинг интерференцияси (қўшилуви) натижасида ҳосил бўладилар.
Бошланғич токлар, ўрта частотали бўлиб (3850-4000 Гц), эпидермис қаршилигини осонликча енгиб ўтадилар, тўқималар сиртида катта қўзғалиш содир этмайдилар ва электрод остида ёқимсиз ҳислар чақирмайдилар. Шу билан бир вақтда улардан ҳосил бўладиган “уришлар” ҳаракат нервларига ва мушаклар толасига қўзғатувчи таъсир кўрсатадилар, натижада қон айланиши кучаяди, таъсир доирасида оғриқлар камаяди ва моддалар алмашинуви фаоллашади. Интерфенцион токлар, доимий токларга нисабатан камроқ интенсив қўзғатувчи таъсирга эга бўлиб, периферик асаб тизими касалликларида, асосан жараённинг ўткир даража ости даврида қўлланилади.
Интерференцтерапия даволовчи таъсири механизмида асосий роль периферик қон айланишнишни яхшилашга тегишли. У магистрал артериялар ва капилляр оқимларининг патологик ўзгарган тонусларининг амалдаги коллатераллар сонининг ортиши, микроциркуляцияни яхшиланиши натижасида нормаллаштиришда намоён бўлади. Периферик томирлар кенгайиши механизмида вегетатив асаб тизими симпатик қаторини инетерференцион токлар орқали эзиш ва муолажа даврида вазоактив моддаларни кучли ажралиб чиқиши асосий аҳамиятга эга. Бундан ташқари, токлар мушаклар қисқаришига сабаб бўлиб, ўзига ҳос уқаловчи таъсир кўрсатиб, натижада периферик қон айланиш ва лимфаоқувни яхшилайди.
Қон айланишни стимуляция қилиш маҳаллий ҳароратни оширади, тўқималарни кислород билан таъминланишини яхшилайди ва уларнинг аноксемиясини олдини олади, ретикулоэндотелиал тизимнинг фаолиятини оширади, аламашинган токсик моддаларни тез чиқиб кетишига хизмат қилади. Интерференцтерапияда рН тўқималар ишқор томонга қўшилади, ўз навбатида бу яллиғланиш жарайнига таъсир кўрсатади. Бир қатор муаллифларнинг фикрича интерференцион ток бактерицид ёки бактериостатистик хусусиятга эга. Трофико-регенатор таъсир ҳам унга хосдир.
Интерференцтерапияни қўллашга оид кўрсатмалар: асаб тизими касалликлари (невритлар, невралгия, умуртқа поғонаси остеохондрози неврологик кўриниши, каузалгия, фантом оғриқлар, тунда сийдикни ушлаб тура олмаслик ва бошқалар); юрак-қон томир тизими касалликлари (I ва II даражали гипертония касаллиги, вегетатомир дистонияси, қўл-оёқ томирлар атероскелоротик окклюзияси, томирларнинг варикоз кенгайиши, трамбофлебитлар асоратлари ва бошқалар), таянч-ҳаракат аппарати шикастланиши, артритлар, артрозлар, томирлар контрактуралари, остеохондропатия; моторика бузилиши устунлиги билан кечувчи ошқозон-ичак тракти касалликлари, бачадон қуйруғи яллиғланиши касаллиги, баъзи тери касаллилклари ва бошқалар. Интерференцтерапия ўтказиш техникаси ва методикаси. Бемор муолажа пайтида касаллик характери ва таъсир этиш жойига қараб ўтирган ёки ётган ҳолда бўлади. Интерференцтерапияни ўтказиш учун икки ингичка гидрофил қистирмали металл электродлар ишлатилади (икки жуфт). Кенг қўлланиладиган усулга асосан электродлар шундай жойлаштирилади-ки, ундан ўтаётган ток шикатсланиш ўчоғи ёки манффатдар структурадарда (тўқималарда) кесишиши керак. Трансцеребрал методикаси бўйича Захариньа-Геда зоналарига , сегментар зоналарга ҳам таъсир этиш мумкин, ёки симпатик тугунларга таъсир этиш мумкин. Худди шундай интерференцтерапиянинг ҳаракатланувчи (кинетик) усулидан ҳам фойдаланса бўлади. Бунда муолажа пайтида тўрт электроддан иккитаси бемор танасида ҳаракатланади, бу эса тери сиртининг кўп қисмига таъсир этиш имконини беради.
Интерференцтерапияда ток кучини унинг ҳажми ва ҳис қилишга қараб белгиланади. Бемор ўзгарувчан ритмик частоталарда чуқур, етарлича кучли, лекин ёқимли вибрацияни ҳис қилиши, ёки доимий частотада “чумолила ҳаракатини” ҳис қилиши керак. Шу билан бирга бир нарсани ҳисобга олиш лозим: оғриқ кўринишлари қанчалик интенсив бўлса, ток миқдори шунча кучсиз бўлиши керак.Касалликнинг ўткир даврида одатда кичи кучланишдаги ток ишлатилади, сурункали ҳолатларда эса катта кучланишдаги. Тўқималарнинг интерференцион токка ўрганиб қолишлари сабабли уни муолажа давомида ҳис қилиш сусайган сари ток кучини домимий равишда кучайтириб бориш лозим.